Поиск
RUUZ

Криминал

Икки вилоятда террорчи ташкилотнинг яширин гуруҳи ушланди

Улар Россияга ишлашга борганида Суриядаги террорчи ташкилотларга молиявий кўмак беришган.

2114views0replies
0

Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 17 июль куни Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда “Катибатуль Тавхид валь-Жиҳод” террорчилик ташкилоти яширин гуруҳ аъзолари ушланди.
Мазкур гуруҳ аъзолари мавсумий ишлаш учун Россияга бориб, яширин фаолият олиб бораётган ушбу ташкилот таъсирига тушиб қолган.
Улар яшаш жойларига қайтиб келишгач, яқин қариндошлари ва маҳалладошлари орасида радикал қарашларини тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали террорчилик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган.
Аниқланишича, улар Россияда Сурияда ўрнашиб олган террорчи ташкилотларга молиявий кўмак бериб келган ва келажакда ўзлари ҳам ушбу давлатга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган.
Тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳнинг Боёвут туманида яшовчи 8 нафар ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларнинг уяли телефонлари ҳамда яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган. 
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов олиб борилмоқда.
2114views0replies
0

Комментарии