Поиск
RUUZ

Криминал

Икки ОТМ бухгалтерлари 22,5 млрд сўмни “егани” аниқланди

Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидаги ОТМларда ушбу пуллар қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштирилган.

967views0replies
0

UzNews.uz

Ҳисоб палатасининг 2017-2020 йилларда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича ўтказган ўрганишида 2 та ОТМда 22,5 млрд сўм ўзлаштирилганлиги аниқланди.
Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.
Жиззах политехника институтида ҳам 1,5 млрд сўм пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган.
Бухгалтерия хизмати ходимлари маблағларни ўзлаштирганликларини тан олган. Ўзлаштирилган маблағларни жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага хат юборилган.
967views0replies
0

Комментарии