• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 4 октября 2021

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди

Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

518
0
president.uz

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 4 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Давлат раҳбарлари Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

Ташриф давомида қатор тадбирлар, хусусан ўзбек-туркман иқтисодий форуми ўтказилади.

518
0