Поиск
RUUZ

Назначения

Ғиждувон ва Гулистон туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Гулистон туманида эса барча “тўртлик” янгиланди.

592views0replies
0

Ш. Ашуров ва С. Бегимқулов

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Рахимович Aшуров Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  
У 2018 йилдан бери Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 
Шунингдек, Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши сессиясида туман ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шойимқулович номзоди маъқулланди.
У 2012 йилдан бери Республика Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган.
Сессияда туман сектор раҳбарларининг ҳам фаолиятлари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, туман прокурори лавозимига Сангиров Дилшод Муҳаммадович, ИИБ бошлиғи этиб Ибрагимов Шодиёр Усмонович, туманнинг Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига эса Фарсаханов Ҳасан Набижон ўғли тайинланди.
592views0replies
0

Комментарии