Поиск
RUUZ

Общество

Газлидаги конлардан ўғрилик қилаётган сохта чўпонлар ушланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ табиий бойликларни ноқонуний ўмараётган шахсларни фош қилди. 

834views0replies
0

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” ва “Учқир” конларида чўпон сифатида фаолият юритиб, аслида конденсат ўғирлиги билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олди.
У ерда конденсат сақлаш жойи аниқланиб, ҳажми 20 литрдан бўлган 15 дона, ҳажми 200 литр бўлган 1 та дона пластмасса идиш ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, идишларда 100 литр дизель ёнилғиси борлиги ҳам аниқланган бўлиб, маҳсулот ашёвий далил сифатида тергов органларига топширилиши учун олиб қўйилди. Ўз навбатида, ўрганишлар жараёнида давлат рақамисиз ҳаракатланган юк автомашиналари борлиги ҳамда уларнинг мақсадсиз юргани аниқланган. Юк автомашиналарида саксовул ортилган бўлиб, табиатга зарар етказилгани ҳолати ҳам фош этилди.
Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Газли нефть ва газ бошқармасига сўнгги ташрифи давомида, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда токи ўғирликлар, талон-тарож ҳолатлари якунланмас экан, унга қарши кескин кураш давом этиши билдирган ва бу борада алоҳида топшириқлар берган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
834views0replies
0

Комментарии