Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 16-18 ёшдаги ўсмирлар таксичини қасддан ўлдиришди

4 нафар ўсмир таксичининг пуллари, телефони ва автомобилини ўғирлашни режалаштиришган. Прокуратура жиноий иш очди.

1355views0replies
0

UzNews.uz

19 июл куни кечаси 16 ёшли Мадиёр Тиллабоев, 17 ёшли Диёрбек Аҳмедов ва Нурмуҳаммад Абдурашидов, 18 ёшли Тимур Копачёв Фарғона шаҳрида спиртли ичимлик ичиб, таксичини тунашни режалаштиришади.
Улар дўкон сотувчисининг телефонидан фойдаланиб, такси чақиришади ва Қува туманидаги “Каркидон” сув омборига боришади.
Сув омборига етганида Нурмуҳаммад ҳайдовчига кўнгли беҳузур бўлаётганини айтади ва машинадан тушиб, қайчи билан 46 ёшли ҳайдовчининг бўйнига уради. Ҳайдовчи пастга тушгач, ўсмирлар таксичининг юзига тош билан уришади, оёқ-қўллари билан бошқа тан жароҳат етказишади. Хушсиз бўлган ҳайдовчининг ёнидан Mi Note Pro телефонини олишиб, таксичининг автомобилида Фарғона шаҳрига қайтиб келишади.
Тезкор тадбирда яширинган жиноятчилар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддалари (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1355views0replies
0

Комментарии