• 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 26 августа 2021

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида торнадо кузатилди — видео

Ўзгидромет мазкур ҳолатга изоҳ бериб, бу қанчалик хавфли эканини тушунтирди.

2523
0
видеодан кадр

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, кеча, 25 август куни соат 15:00 ва 16:30 орасида Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида кичик майдонда атмосфера босими фарқларида кескин ўзгаришлар юзага келди. 

Қайд этилишича, бу Тожикистоннинг баланд “Помир” тоғликларидаги юқори босимли ҳудуд ҳамда Фарғона водийси вилоятларида паст босимли ҳудудларнинг кескин ривожланиш фонида юз берган. 

Натижада, айрим жойларда кичик шамол уйирмалари, бошқача айтганда, қуюн ҳодисалари — торнадо кузатилди.

“Қуюн ҳодисалари узоқ муддатли ёғингарчиликсиз ёз кунларида тез-тез кузатиладиган ҳодиса бўлиб, бу табиат ҳодисалари Ўзбекистон шароитида хавфли пўртаналарни келтириб чиқармайди”, - дейилади хабарда.

2523
0