Поиск
RUUZ

Спорт

Енгил атлетикачиларга нега 100 млн сўм мукофот пули берилмаяпти?

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳолатни изоҳлади.

758views0replies
0

Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган енгил атлетикачиларга нима сабабдан 100 млн сўм мукофот пули берилмагани бўйича расмий муносабат билдирди.  
Республика комиссияси қарорига кўра Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчига 100 млн сўм, унинг мураббийига эса 50 млн сўм бир марталик рағбатлантириш пули берилади.
17 спорт тури бўйича 71 та лицензияни қўлга киритган миллий терма жамоа вакилларидан 64 нафарига 100 млн сўмдан ҳамда уларнинг мураббийларига 50 млн сўмдан бир марталик рағбатлантириш пули берилган.
Аммо Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Миллий Олимпия қўмитасига мурожаат қилиб, лицензияларни қўлга киритган спортчиларни соғлиғини сақлаш учун турли оммавий тадбирларга жалб қилмаслик, муҳим машғулотлардан чалғитмаслик мақсадида уларга ҳамда мураббийларига бериладиган бир марталик мукофот пулларини Олимпия ўйинларидан қайтгач, тантанали равишда топширишни илтимос қилган.
Шунга қарамай, енгил атлетикачилардан Светлана Радзивил МОҚ ва Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан 100 млн сўмдан жами 200 млн сўм, унинг мураббийи МОҚ томонидан 50 млн сўм, Сафина Саъдуллаева Сирдарё вилояти хокимлиги томонидан 100 млн сўм, Сухроб Хўжаев ва Дарья Резниченко пойтахт хокимлиги томонидан 100 млн сўм пул мукофотлари билан (пластик карталарига пул тушириш орқали) тақдирланган.
Aйни пайтда қолган енгил атлетикачилар ва уларнинг мураббийларига мукофот пулларини бериш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медал олган спортчилар 200 минг, кумуш медал учун 100 минг ва бронза медали учун 50 минг AҚШ доллари берилади.
758views0replies
0

Комментарии