Поиск
RUUZ

Общество

Энди қамалиб чиққанлар ҳам болаларни фарзандликка ва васийликка олиши мумкин

Сенаторлар тегишли қонунни қабул қилди. Бунда бола савдосининг олдини олиш мақсад қилинган.

139views0replies
0

Сенат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида бугунги кунда фарзандликка олиш истагида навбатда турганларнинг сони фарзандликка олганларга нисбатан анча юқорилигича қолаётгани, оқибатда ноқонуний йўллар билан фарзанд асраб олиш, шу жумладан, бола савдоси билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.
Шу боис фарзандликка олиш борасидаги ишлар таҳлили ҳамда қонунчиликда мавжуд тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилди.
Ушбу қонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратилди.
Боланинг энг устувор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши бола ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши тўлақонли таъминланиши ва болаларни ноқонуний фарзандликка олиш, айниқса, бола савдосининг олдини олиш мақсад қилинган.
139views0replies
0

Комментарии