Поиск
RUUZ

Общество

Энди ID-карта ва “загран паспорт”ни ДХМ орқали олиш мумкин

Келаси йилдан фуқаролар ушбу ҳужжатларни олиш учун фақат ИИОга боришлари шарт бўлмайди. 

821views0replies
0

tergov.uz

Президентнинг тегишли фармони билан 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга ошириш йўлга қўйилади.  
Фармонга кўра, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари 87 тага етказилади.
2022 йил 1 январдан 59 та давлат хизматларининг айрим турлари кўрсатиш муддатлари қисқартирилади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги фармонга мувофиқ, давлат хизматлари марказларида паспортни алмаштириш имконияти бор эди.
821views0replies
0

Комментарии