Поиск
RUUZ

Спорт

Дзюдочи Давлат Бобонов бронза медали соҳиби!

Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасидаги иккинчи медални қўлга киритди.

425views1replies
0

МОҚ

-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов бронза медали учун баҳсда туркиялик Михаел Зганкка қарши татамига чиқди. 
Давлатнинг ижросидаги усул вазари/иппон билан баҳоланди ва ушбу ғалаба Бобоновнинг совринлари жамғармасига Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўйди.
Шу тариқа, Ўзбекистон Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи, дзюдо беллашувларидаги дастлабки медалига сазовор бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат биринчи даврада италиялик Николас Мунгай, иккинчи даврада украиналик Кежау Нхабалини мағлуб этди. Аммо чорак финалда грузиялик Лаша Бекаурига ютқазиб қўйди.
Бронза медали учун ўтиш босқичида Давлат испаниялик Николоз Шеразадишвили устидан ғалаба қозонди.
425views1replies
0

Комментарии