Поиск
RUUZ

Общество

ДТМ тарқалган "шпора" бўйича изоҳ берди

Биология фанидан тест саволлари Наманган вилоятида абитуриент томонидан суратга олингани аниқланди.

589views0replies
0

t.me/tentakminds

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди.
Маълум қилинишича, математика фанидан тест топшириқлари акс этган 1173366 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига оид. Уни Бухоро вилоятидаги ўқув маркази 1 май куни буюртма қилган, яъни кириш тест синовларига тааллуқли эмас.
Математика ва биология фанларидан тест топшириқлари акс этган, лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган саволлар ҳам диагностик тест синовларига тегишли.
Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7016128 рақамли тест топшириқлари китоби 2020 йилда ўтказилган тест синовларига оид. Абитуриент имтиҳон пайти телефондан фойдаланаётгани аниқланган ва тестдан четлаштирилган.
Биология фанидан тест топшириқлари акс этган 1122414 рақамли тест топшириқлари бугун, 5 август куни Наманган вилоятида ўтказилган тест синовларига оид. Абитуриент тест вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тестдан четлаштирилган.
589views0replies
0

Комментарии