Поиск
RUUZ

Общество

Давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш тартиби ўзгарди

Ота-оналар энди болаларини бир вақтда учтагача боғчага навбатга қўйишлари мумкин.

1461views0replies
0

Халқ сўзи

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди.
Ҳужжатга мувофиқ, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
—  сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
—  болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
—  бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;
—  хато киритилган маълумотларни тузатиш;
—  давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.
Қайд этилишича, жорий йил ўқув йилининг 31 майигача 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.
1461views0replies
0

Комментарии