• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
31 мая 2021

COVID-19’га қарши эмланадиганлар тоифаси кенгайтирилди

31 майдан яна айрим тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланишлари мумкин.

1539
0
ССВ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова коронавирусга қарши эмлашнинг кейинги босқичлари ҳақида маълумот берди.

Бугунгача коронавирусга қарши эмлаш 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ҳамда сурункали касалликлари бор фуқароларда орасида олиб борилаётганди. 

Насиба Тоированинг маълум қилишича, 31 майдан ушбу рўйхатга — хорижга ўқишга борадиган талабалар, ОАВ ходимлари (журналистлар, блогерлар), ёзувчилар ва телерадиокомпания ходимлари киритилган.

Эслатиб ўтамиз, журналистлар, блогерлар ва талабалар дастлаб коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхатига киритилганди. Аммо кейинроқ ушбу гуруҳ танқидлар сабаб рўйхатдан чиқариб ташланганди.

1539
0