• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 августа 2021

Чирчиқ дарёсида қизил рангли сув оқди

Ҳодиса жойида текширув ўтказилиб, бунинг сабаби аниқланди.

1905
0
Экологик партия

Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёсида қизил рангли сув оқди. Бу ҳақда Экологик партия Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қибрай тумани Чингелди маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига қизил рангдаги сув оқизилган.

Шундан сўнг, мутасаддилар томонидан ўрганиш давомида аниқланишича, дарёга Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқова сув массаси ташланмоқда. Сувнинг ташқи кўринишида, рангида кимёвий моддалар мавжуд экани намоён бўлган.

Мутахассислар фикрига кўра, Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани ҳудудларида жойлашган саноат корхоналари томонидан мазкур оқова сув тизимига меъёридан ортиқ кимёвий моддалар оқизилаётгани, ушбу корхоналарда замонавий локал тозалаш иншоотларининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда. 

Айни пайтда мутахассислар томонидан сувдан лаборатория таҳлил учун пробалар олинди, ўрганиш давом этмоқда.

1905
0