Поиск
RUUZ

Происшествия

Чилонзордаги ЙТҲ жабрланувчилари сони ошди, улар орасида ҳомиладор аёл ва ёш бола бор

ЙТҲ сабабчиси бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

1224views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча Тошкентда Nexia-3, Lacetti Gentra ва Mercedes-Benz иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ушбу ҳодиса бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 57 ёшли Абдунаби И. бошқарувидаги Mercedes-Benz, 43 ёшли Сергей Г. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда шахси аниқланаётган ҳайдовчиси воқеа жойини ўзбошимчалик билан тарк этган Lacetti Gentra тўқнашувида жарбланганлар сони ошган. Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti Gentra ҳайдовчиси 21 ёшли Аюб А. бўлган.
Nexia-3 ҳайдовчиси ЙТҲга Lacetti Gentra ҳайдовчисининг қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиши сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида Mercedes-Benz ҳайдовчиси Абдунаби И. ва унинг йўловчилари — 35 ёшли Зульфия М. (4 ойлик хомиладор), 35 ёшли Рамил М., 5 ёшли вояга етмаган С.Р., ҳамда 36 ёшли Садриддин Б.лар тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ҳолат бўйича терговолди текшируви ўтказилмоқда.
1224views0replies
0

Комментарии