Поиск
RUUZ

Общество

Чекка ҳудудлардаги аёлларга гўзаллик салонлари контейнерлари берилади

Кўчма гўзаллик салонларида 7 нафаргача аёл иш билан таъминланади.

706views0replies
0

Видеодан кадр

Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ўқитиш, иш ўрни билан таъминлаш мақсадида қишлоқ ва олис ҳудудларда енгил конструкцияли аёллар гўзаллик салонларини етказиб берилди. Бу ҳақда O‘zbekiston24 телеканалида маълум қилинди.
Барча қулайликларга эга 50 дона гўзаллик салони контейнерлари Тошкентдан чекка ҳудудларга юборилди.
Қайд этилишича, ушбу контейнерларнинг ҳар бирида 7 нафаргача аёл ишлаши мумкин. 
“Бунақа имкониятларни кутмагандик. Контейнернинг ўзи келади, ичини ўзимиз кредитга тўлдирамиз, деб ўйлагандик. Кўрсак, ҳамма шароити бор экан”, - дейди гўзаллик салонига эга бўлган Ҳуррият Боймуродова.
Жорий йил мартида Бухорода замонавий кўринишда жиҳозланган юк контейнерлари имтиёзли кредит асосида ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилиши хабар қилинганди.
Бундан ташқари, қатор ҳокимлар контейнерларни иш офисига айлантириб олганди.
706views0replies
0

Комментарии