25 август куни тунги соат 3:30 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги Merсedes-Benz юк автотранспорти тўхтатилиб текширилди. Автотранспортнинг тиркамаси белгиланган тартибда хизмат ити кўмагида кўрикдан ўтказилганида, 93 дона полиэтилен ўрамларда жами 96 кг 930 гр оғирликдаги гиёҳвандлик моддалари топилди. Яшил ва қизил ранглардаги 82 та ўрамга 85 кг 505 гр оғирликдаги “героин” ҳамда 11 дона сариқ рангли ўрамга 11 кг 425 гр оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси жойланганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Ру
Криминал
26 августа 2021
Чегарадан олиб ўтилаётган қарийб 100 кг гиёҳвандлик моддалари тўхтатилди — видео
Сурхондарёда божхона ходимлари юк автомобилига яширинган “героин” ва гашишнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди.

Популярные новости
Смотреть еще-
Как Шавката Мирзиёева встретили в Минске — фотоПолитика 27 июня 09:05
-
-
-