Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода фуқарони 60 миллион сўмга ўқишга киритмоқчи бўлган икки талаба ушланди

21 ва 24 ёшли университет талабаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

466views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятниннг Ғиждувон тумани Пахтаобод маҳалласида яшовчи Тошкент давлат аграр университетининг 24 ёшли 4-босқич талабаси И.О. ва Самарқанд вилояти Нарпай тумани Тошрабод маҳалласида яшовчи ТАТУнинг 21 ёшли 3-босқич талабаси У.Ш. билан биргаликда Қ.Ж.га уни Бухоро давлат университетининг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Улар бунинг эвазига Қ.Ж.дан 60 млн сўм сўраб, пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.О. ва У.Ш. ларга нисбатан ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
466views0replies
0

Комментарии