Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил мактабларда назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги имтиҳонлар ўтказилиш вақти ва тартибини маълум қилди.

798views0replies
0

ХТВ / Иллюстрация

ХТВ Матбуот хизмати бошлиғи Лайло Рустамова бу йил босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, имтиҳонлар карантин қоидаларига мувофиқ ўтказилади. 
Мактаб мутасаддилари имтиҳондан камида 10 кун олдин имтиҳон ўтказиш жадвалини барча учун кўринадиган жойга осиб қўяди.
Имтиҳонлар 26 майдан 2 июнгача 5, 6, 7, 8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари ўтказилади.
26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари — оғзаки, ёзма ва тест шаклида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ўқув йилида ушбу имтиҳонлар коронавирус инфекцияси туфайли бекор қилинганди.
798views0replies
0

Комментарии