Поиск
RUUZ

Общество

Бозорларда нархларни мониторинг қилиш учун «Бозор нархи» тизими жорий этилади

Тизим тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида амалиётга жорий этилади.

148views0replies
0

UzNews.uz

«Рақамли ривожланиш департаменти» МЧЖ томонидан бозорлар ва савдо шохобчаларида асосий маҳсулотлар нархларини мониторинг қилиш учун «Бозор нархи» ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Асосий маҳсулотлар рўйхатига 33 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган, уларнинг орасида гўшт, балиқ, тухум, ун, мева ва сабзавотлар бор.
Қайд этилишича, ҳар бир бозорга оператор бириктирилади ва тизимга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳақида маълумот тизимга киритиб борилади.
Мазкур тизим жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида амалиётга жорий этилиши белгиланган.
148views0replies
0

Комментарии