• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 октября 2021

Бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди

Тегишли қонун президент томонидан имзоланган.

742
0
Жиззах шаҳар 29-Меҳрибонлик уйи

«Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.

Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.

Қайд этилишича, илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган бўлган.

Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

742
0