Поиск
RUUZ

Общество

“Биз янги солиқ яратиш эмас, солиқларни камайтириш тўғрисида ўйлаймиз” — Шавкат Мирзиёев

Президент Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда мигрантларни солиққа тортиш мавзусига муносабат билдирди.

575views4replies
0

ЎзЛиДеП

Аввалроқ, президентликка номзод Алишер Қодиров чет элда ишлаб юрган ўзбекистонликлар янада ватанпарварроқ бўлиб, даромад солиғи тўлашларини таклиф қилгани кенг танқидларга сабаб бўлганди.
“Нима сабабдан бизда хорижда ишлаб юрганлар топган даромади учун солиқ тўламаслиги керак? Мигрантлар жўнатаётган пул фақат уларнинг оиласи учун, лекин мамлакатнинг тараққиёти йўлида ишлатилмаяпти. Келинглар, Ўзбекистоннинг тараққиёти учун мигрантлар ҳам солиқ тўласин”, - таклиф билдирганди Алишер Қодиров.
Бугун, 16 октябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда мигрантларнинг солиққа тортилишига муносабат билдирди.
“Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз. 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти. 
Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз. 
Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифадир.  Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади.
“Мусофир бўлмаган мусулмон бўлмайди” дейишади. Мен фидойи фарзандларимизга мурожаат қилмоқчиман – кўнгилларинг тўқ бўлсин! Биз янги солиқ яратиш эмас, имкон қадар солиқларни камайтириш тўғрисида ўйлаймиз. Мен кеча МДҲ давлатлари йиғилишида ҳам мигрантлар масаласини кўтардим, уларнинг хавфсизлиги, соғлиги бўйича таклифларимни айтдим. Энди улар биздан ишчилар жўнатишимизни сўрашяпти. Мен улардан юртдошларимизни ўқитишларини ва муносиб иш беришларини сўраяпман”, – деди Шавкат Мирзиёев.
575views4replies
0

Комментарии