Поиск
RUUZ

Экономика

Аукционда энг қиммат радар ўрнатиш жойи сотилди

Бошланғич баҳоси 36,5 млн сўмга баҳоланган Ҳ. Олимжон – А. Қодирий (йўл ўтказгич) чорраҳасида ўрнатиладиган радар ўрнатиш жойи бир неча миллиард сўмгача кўтарилди.

797views0replies
0

E-auksion

E-auksion порталида энг қиммат радар ўрнатиш жойи сотилди. Унинг бошланғич нархи 36,5 млн сўмга баҳоланганди.
Савдолар вақтида харидор нархни 3 млрд 496 млн сўмгача оширди. Бугунги кунгача бундай нархдаги ҳали сотилмаган. Аукцион ғолиби TECH AGE ХТ МЧЖ компанияси бўлди.
Қиммат нархда сотилган радар ўрнатиш жойи — Ҳ. Олимжон – А. Қодирий (йўл ўтказгич) чорраҳасида ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳудудида Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида автотранспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони)га боғлиқ.
Тошкентнинг 462 та манзил-ҳудудида жами 2 417 та видеокамера ва 157 та радар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилиши кўзда тутилмоқда.
797views0replies
0

Комментарии