Поиск
RUUZ

Политика

АҚШ Ўзбекистон президенти сайлови бўйича баёнот берди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президентлик сайлови натижаларини эътироф этди.

449views0replies
0

UzNews.uz

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон президенти сайлови бўйича баёнот берди.
Унда айтилишича, АҚШ Ўзбекистон халқининг 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлайди.
“Биз ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиясининг овоз бериш жараёнлари тинч ўтгани ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги ҳақидаги фикрларига қўшилган ҳолда, ЕХҲТ миссиясининг сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани ва сайловнинг муҳим кафолатлари эътиборга олинмагани ҳақидаги баёнотлари борасида ҳам ҳамфикрмиз”, - дейилади баёнотда.
Давлат департаменти Ўзбекистон ҳукуматининг ЕХҲТ-ДИИҲБ кузатув миссияси билан ҳамкорлигини маъқуллади ва ЕХҲТнинг сайловлар, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш бўйича тавсияларини амалга оширишга чақирди.
“Биз Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу ва бошқа кўплаб икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз’’, - келтирилади департамент хабарида.
449views0replies
0

Комментарии