Поиск
RUUZ

Происшествия

Ангренда тўрт қаватли "дом"нинг томи ёниб кетди — видео

Ёнғин бир соатга яқин давом этган.

192views0replies
0

видеодан кадр

Бугун, 28 сентябрь куни соат 12:42 да Тошкент вилояти ФВБга Ангрен шаҳар 4-даҳада жойлашган тўрт қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 7 та қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон техникаси соат 12:48 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:30 да бартараф этилган. 
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 200-250 кв.м майдонининг том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
192views0replies
0

Комментарии