• 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 21 июня 2021

Андижонда инспекторни капотда “сайр қилдирган” ҳайдовчи ушланди — видео

Spark’ни дўстининг уйига яшириб қўйган ҳайдовчи узр сўради. Унга нисбатан жиноий иш очилди.

1410
0
Видеодан кадрлар

Аввалроқ, Андижонда Spark ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини автомобиль капотида “сайр қилдиргани” ҳақида хабар бергандик.   

Аниқланишича, ҳайдовчи ҳодисадан кейин давлат рақами ечиб олинган автомобилини дўстининг уйига яшириб қўйган. Бу ҳақда Андижон вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.  

“Барибир бу нарсалар топилади экан. Қолганларга бунақа иш қилмасликни тавсия қиламан. Қилган ишимдан афсусдаман”, - дейди қоидабузар ҳайдовчи.

Айни пайтда Spark вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

1410
0