Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда эркак онасини тиббий кўрикдан ўтказган шифокорларни калтаклади

Безорилик қилган шахс онасига онасига кўрсатилган муолажадан қониқмай, касалхонада жанжал кўтарган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

248views0replies
0

Kun.uz

Аниқланишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни тунда Пахтаобод тумани Маърифат маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган Б.Т. онаси Г.У.ни ўз шахсий автомашинасида “тез ёрдам” шохобчасига олиб келади.
Ўша куни шохобчада навбатчилик қилаётган шифокор, 1994 йилда туғилган Ш. Зокиров дарҳол бемор Г.У.га керакли тиббий ёрдам кўрсатади. 
Ўз вақтидаги муолажалар сабабли бемор Г.У.нинг қон босими меъёрлашиб, умумий ҳолати яхшиланади. Аммо, беморнинг ўғли Б.Т. онасига кўрсатилаётган тиббий ёрдамдан қониқмасдан, жамоат жойи ҳисобланган “тез ёрдам” биносида шифокорларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилади ва ўз хизмат вазифасини ўтаётган яна бир шифокор М. Деҳқоновнинг ёқасидан олиб, уни бўға бошлайди.
Шу пайт ҳамкасбини ажратиш учун борган Ш. Зокировнинг юзига ҳам мушт туширади ва унинг танасининг турли жойларига уриб, жиддий жароҳат етказади. 
Шундан сўнг, олган тан жароҳатлари билан Ш. Зокиров Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига ётқизилади.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси давомида Ш. Зокировга бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, иккала кўз қовоқлари ва бурун соҳасидаги қонталаш ташхиси қўйилган.
Бош прокуратура матбуот котибининг хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва тиббиёт ходимига тажовуз қилган Б.Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
248views0replies
0

Комментарии