• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 22 сентябр 2021

Андижонда аянчли ЙТҲ оқибатида, 3 нафар талаба ҳалок бўлди

Тиббиёт институтининг ушбу талабалари 20-22 ёшда бўлган.

839
0
adti.uz

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 01:45 да Андижон шаҳрида Tracker ЙТҲга учраган. 

Ушбу ҳодиса оқибатида, машина ичида бўлган Андижон тиббиёт институти педиатрия факультетининг 3-босқич талабаси 22 ёшли А.Ю., фармация йўналишининг 3-босқич талабаси 20 ёшли А.А. воқеа жойида ва 20 ёшли талаба И.А. шифохонада вафот этган. Шунингдек, 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Маълум бўлишича, вафот этган уч нафар талаба ўтган ўқув йилида Қозон федерал университетидан ўқишини кўчириб келишган, улар ижарада ёки талабалар турар жойида яшашмаган, оиласи билан бирга истиқомат қилиб келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 сентябрь куни ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

839
0