Поиск
RUUZ

Общество

Алишер Қодиров Ўзбекистонга ҳурматсизлик қилганларларга қарши санкция жорий қилишни илгари сурди

Президентликка номзод А. Қодиров В. Жириновскийнинг Ўзбекистон губерния сифатида Россияга қўшилиши фикрига муносабат билдириб, уни “акиллаган лайча”га қиёслади.

524views0replies
0

"Миллий тикланиш" ДП

Россиялик сиёсатчи, депутат, ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский Афғонистон ҳақида фикр билдириб, вақти келганда Марказий Осиё давлатларининг ўзи Россияга губерния сифатида қўшилишни илтимос қилишларини айтганди.
“Миллий тикланиш” ДП раҳбари Алишер Қодиров унинг гапларига муносабат билдирди.  
“Уинстон Черчилл “... акиллаган лайчаларнинг ҳаммасига тош отаверсанг, манзилингга етиб боришинг қийинлашади”, деганида Жириновскийга ўхшаганларни назарда тутган бўлса керак. Черчиллнинг доно ўгитига қулоқ тутиб, бу шахснинг сўзларига эътибор бермасдан ўтиб кетиш тўғри бўлар эди, лекин қисқача фикримни билдириб қўйиш зарар қилмайди, деб ўйладим”, - деб ёзади президентликка номзод.
Унга кўра, бугунги Россия Рус империясини тиклаш, бошқа ҳудудларни қўшиб олиш хақида эмас, тарқалиб кетмаслик хақида кўпроқ бош қотираяпти. Шу сабабли, Жириновскийнинг бундай алжирашларига рус расмий доиралари биринчи бўлиб муносабат билдиришади.
“Россиядаги расмий доиралар Марказий Осиёда маҳаллий русларга ҳурматсизлик қилинаётгани сабаб алоҳида субъектларга санкциялар қўллашмоқда. Лекин бошқа миллатларга ҳурматсизлик қилаётган ўз расмийларига нисбатан овоз ҳам чиқармаяптилар. Бу иккиюзламачилик эмасми? Менимча, биз ҳам мамлакатимизга ҳурматсизлик қилганлар учун санкциялар жорий қилиш хақида ўйлаб кўришимиз керак”, - таъкидлайди партия раҳбари.
524views0replies
0

Комментарии