Поиск
RUUZ

Политика

Алишер Қодиров Таълим инспекциясини ҳукуматдан Парламентга ўтказишни таклиф қилмоқда

Ҳуқуқшунос олимлар А. Расулов ва Ш. Хўжаев бундай таклифнинг самарадорлигини баҳолашди.

221views0replies
0

t.me/UzMTDPMk

Таълим инспекциясини қайта ташкил этиш бўйича фикрини асослаган ҳолда, “Миллий тикланиш”дан номзод инспекция тарбия ва таълим жараёнлари мониторингини олиб боришини, Олий Мажлисга тизимли тарзда ҳисоб бериб боришини билдирди.
Ҳуқуқшунос олимлар А. Расулов ва Ш. Хўжаев бундай таклифнинг самарадорлигини таҳлил қилишган. 
Уларнинг қайд этишича, ижро ҳокимияти органи сифатида инспекция таълим сифатини назорат қилиш бўйича идоралараро тўлақонли ҳамкорлик қилиш ва бу борадаги вазифаларни амалий жиҳатдан ҳал этиш имкониятларига эга. 
Шунингдек, инспекция лицензияловчи орган саналади, бундай мақомга, қоида тариқасида, ижро ҳокимияти органи эга бўлади. Олий Мажлис қонун чиқарувчи ҳокимият органи сифатида ҳукумат, жумладан инспекция устидан парламент назоратини олиб бориш ваколатига эга, бу эса ҳисобдорлик мавжуд эканлигининг исботидир. Бундай имкониятлардан мониторинг орқали фойдаланиш мушкул, деб ҳисоблайди мақола муаллифлари.
Мақоланинг тўлиқ матнини ушбу ҳавола орқали ўқинг
221views0replies
0

Комментарии