Поиск
RUUZ

Общество

Алишер Қодиров қўшни давлатларда ўқиётган талабаларга ёрдам беролмаслигини айтди

Президентликка номзод кўплаб ўзбекистонликлар унга ўқишни кўчириш бўйича мурожаат қилаётганини маълум қилди. 

308views0replies
0

Алишер Қодиров / Телеграм

“Миллий тикланиш” ДП раҳбари Алишер Қодиров қўшни давлатларнинг ОТМларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчиришда қийин талаблар қўйилганидан норози бўлиб, мурожаат қилганларга ёрдам беролмаслигини маълум қилди.
“Ёрдам бера олмайман, чунки ўрнингизга имтиҳон топшира олмайман. Ўзбекистон олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун топшириладиган тестда минимум 67 балл тўплаш талаб қилинмоқда. Бу жуда паст балл. Қолаверса, қўшни давлатлардаги “олийгоҳларга” нима мақсадда ўқишга кирилаётганини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз”, - таъкидлайди президентликка номзод. 
Унга кўра ўқишга интилаётган ёшларни шу каби “ўйинлар”га мажбурлаётган саралаш тизимини ҳам ўзгартириш ҳақида ўйлаш вақти келган.
“Олий таълим олиш учун “кириш осон, лекин чиқиш қийин” тизим бўлиши тарафдориман. Олий таълим жуда қиммат маҳсулот. У нафақат маблағ, балки кучли иштиёқ ва меҳнат талаб қилади. 
Диплом - даражани белгиси бўлиши керак, кўзбўямачилик қуроли эмас.
Кескинроқ гапирган бўлсам узр сўрайман, мени қўллаб-қувватламаслигингиз мумкин, лекин ўзимизни алдашни бас қилайлик”, - қўшимча қилган депутат.
308views0replies
0

Комментарии