Поиск
RUUZ

Реклама

AKFA Университети ёшлар учун янги AKFA University Part-Time Student дастурини ишга туширди

Мазкур дастурни муваффақиятли якунлаган тингловчилар AKFA Университети тегишли факультетининг иккинчи босқичига қабул қилинади.

440views0replies
0

Янги дастур ёшларга ўз билимларини мустаҳкамлашларига ва университет ҳаётига тайёргарлик кўришларига ёрдам беради. Дастур икки йилга мўлжалланган.
Дастур доирасида тингловчилар 10- ва 11-синф дастурларини ўз мактабларида ўрганадилар. Шу билан бирга кунинг иккинчи ярмида AKFA Университети дастури доирасида таҳсил оладилар. Дастур доирасида ўқувчилар мактабдан узилмаган ҳолда таълим оладилар.
Мазкур дастурда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Дастур битирувчиларига талаблар:
• Дастур курсларини тўлиқ тугатиш
Дастурни муваффақиятли якунлаган битирувчилар қуйидаги факультетлардан бирида таълим олишлари мумкин:
• Бухгалтерия ва молия факультети
AUSP дастурига қабул учун минимал талаблар:
1. Номзодлар мактабнинг 9- ёки 10-синфини битирган бўлсалар, AUSP дастурига ариза топширишлари мумкин
2. Номзодлар инглиз тилини камида ўрта даражада билишлари лозим
3. 17 август куни AUSP дастури кириш имтиҳонларини топширишлари керак. Ҳар бир номзод инглиз тилида танланган факультетга қараб, тегишли фанлардан имтиҳон топширишлари керак.
Тиббиёт факультетлари: математика, кимё ва биология
Рўйхатдан ушбу ҳавола орқали 2021 йилнинг 10 август кунига қадар ўтиш мумкин.
Дастур бўйича қўшимча маълумотни телефон орқали олинг: (+99871) 200 01 23
Реклама ҳуқуқлари асосида
440views0replies
0

Комментарии