Поиск
RUUZ

Реклама

AKFA Университети 9-синф ўқувчилари учун тайёрлов курслари очилганини эълон қилади

Давомийлиги 9 ойни ташкил этадиган тайёрлов курслари кимё, биология ва математика ҳамда инглиз тили фанлари бўйича бўлади.

441views0replies
0

Тингловчилар имтиҳон натижасига кўра қабул қилинади. Ҳар бир фан бўйича дарслар 1,5 соатдан ҳафтасига уч марта ташкил этилади. Дарслар инглиз тилида бўлади.
Курсларнинг бир фан учун нархи 1 ойга 600 минг сўмни ташкил этади.
Курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчилар AKFA University Part-Time Student (AUPS) дастурига қабул қилинадилар.
AUPS дастури доирасида тингловчилар 10- ва 11-синфлар дастурини мактабда ўрганиш билан бирга AKFA Университети дастури асосида таҳсил оладилар. Дастурни муваффақиятли тугатган тингловчилар университетнинг тегишли факультетининг иккинчи босқисига қабул қилинадилар.
AKFA Университетининг тиббиёт факультетида ўқишни истаган абитуриентлар 3 та фан бўйича курсларда иштирок этиши мажбур. Қолган факультетларда ўқиш истаги бўлган абитуриентлар математика фани бўйича ўқиш мажбурийдир.
Тайёрлов курсларига ёзилиш учун тегишли ҳавола орқали шаклни 2021 йилнинг 10 август кунига қадар тўлдиринг.
Тайёрлов курслари бўйича қўшимча маълумотни телефон орқали олиш мумкин: (+99871) 200 01 23
Реклама ҳуқуқлари асосида
441views0replies
0

Комментарии