Поиск
RUUZ

Политика

Абдулла Арипов орден билан тақдирланди

Президент бош вазирни таваллудининг 60 йиллиги муносабати ва улкан хизматлари учун орден билан тақдирлади.

755views0replies
0

UzNews.uz

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди.  
Президент фармони билан давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Абдулла Арипов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таъминлашга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидоийлик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар мукофотланади.
755views0replies
0

Комментарии