• 12 521 сум
    83.63
  • 14 634 сум
    153.72
  • 154 сум
    0.36
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 521 сум
    83.63
  • 14 634 сум
    153.72
  • 154 сум
    0.36
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 сентября 2018

9та ОТМга қўшимча 420 та квота ажратилди

9 та ОТМга хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун қўшимча квоталар берилди.

8323
0
UzDaily.uz

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёни билан 9 та олий таълим муассасасига 2018/2019 ўқув йили учун қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Булар:

1. Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);

2. Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);

3. Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);

4. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);

5. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);

6. Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);

7. Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);

8. Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат);

9. Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).

Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 25 сентябргача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 2018 йил 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.

Ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2018 йилнинг 2 октябридан бошланади.

Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди.

8323
0