• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 24 сентября 2021

Ўзбекистонда ҳавонинг сезиларли совиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

1037
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат +32...+34 даражагача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 4-6 даража юқори ҳисобланади.

26 сентябрь куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат +15...+17 даражани, кундуз куни +35...+37 даражани ташкил этади. 

Якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12 даражагача, кундуз куни +20...+25 даражагача пасаяди.

Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +23...+27 даража, кечаси +12...+15 даража атрофида бўлади. 

26-27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.

1037
0