Маълумот берилишича, бугун, 24 сентябрь куни соат 17:20 ларда Миробод тумани Ат-Термизий маҳалласи ҳудудида қайрағоч дарахти қулаб, унинг ёнида турган учта автомобилларни босиб қолган. Натижада, машиналарга шикаст етган.
Автомобиллар ичида ҳеч ким бўлмаган, пиёдалар ҳам зарар кўрмади.
Машина эгалари суғурта компаниясига мурожаат қилишди.