Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Наврўз маҳалласида қурилиш олиб бораётган усталар томонидан 16 метр чуқурликда қиймати 97 млн долларлик қадимий буюмлар топиб олингани ҳақида видео тарқалганди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган.
Аниқланишича, Наврўз маҳалласида яшовчи Ю.А аккаунтига обуначилар йиғиш мақсадида ёлғондан темирдан ясалган буюмларни тилла рангга бўяб чиққан ва бу бўйича видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.