UzAuto Motors барча оммабоп автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни тиклади, дея хабар берди компания Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, UzAuto Motors'нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800 дан ортиқ автомобилга етказилган.
Маълумот учун, аввалроқ, компания Chevrolet Lacetti ва Spark ишлаб чиқаришни тўхтатгани сабабини маълум қилганди.
"Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, сизга автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради'', - дейилади хабарда.