Поиск
RUUZ

Происшествия

Шаҳрисабзда ЙТҲ сабаб 2 нафар ўқувчи қиз вафот этди

Lacetti ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia билан тўқнашиб кетган.

334views0replies
0

видеодан кадр

Қашқадарёда 18 сентябрь куни Lacetti ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Шу куни соат 17:20 атрофида Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтган йўлда Lacetti ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia'нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган. 
ЙТҲ оқибатида Nexia'да бўлган 2 нафар вояга етмаган қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳолат бўйича туман ИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
334views0replies
0

Комментарии