• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 26 сентября 2021

Ўзбекистонда душанбадан бошлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Кундузги ҳарорат баъзи жойларда +18 даражагача, тоғли ҳудудларда эса +13 даражагача пасаяди.

440
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 27 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.

Шу куни айрим вилоятларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) кундузи ҳаво ҳарорати +18 даражагача, кечаси эса +7 даражагача пасаяди.

Тошкентда эса кундузи +23…+25 даража, кечаси +13…+15 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Навоий ва бошқа вилоятларда кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28, кечаси +10…+15 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда кундузи ҳарорт +13 даражагача пасаяди.

Мамлакатнинг деярли ҳамма жойида об-ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ёмғир фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

440
0