• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 сентября 2021

Тошкент вилоятида кўча таъмири бўйича тендерни олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Фирибгар икки тумандаги 2,5 млрд сўмлик жорий таъмирлаш иши учун “аванс” олаётганида қўлга тушди.

324
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тендерни ютиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Аниқланишича, фуқаро У.Х. МЧЖ раҳбари У.нинг ишончига кириб, унга $12,5 минг эвазига Қуйи Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидаги кўчаларни жорий таъмирлаш учун ўтказиладиган электрон савдоларда қатнашиб, қиймати 2,5 млрд сўмлик иш ҳажмини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилган. Фирибгар олдиндан $1,5 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

324
0