Кеча сайтимизда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоат транспортларида жетонлардан фойдаланиш 2021 йил 1 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Аниқланишича, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан қабул қилинган тегишли буйруқ фақатгина автобусларга таалуқли.
Фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатларни инобатга олинган ҳолда, махсус (темир) жетонлар 2021 йил 1 январга қадар фойдаланилиши мумкин.
Ушбу чора Тошкент метрополитени фаолиятига тегишли эмас. Тошкент метрополитенининг барча линияларида 1 ноябрдан жетондан фойдаланиш муомаладан чиқарилади.
UzNews.uz юзага келган ҳолат учун узр сўрайди.