Келгуси йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилади. Бу борада жорий йил 4 ноябрь куни президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича хорижий давлатларда Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.
Шунингдек,
– 2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.
– 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.
– 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
Президент қарори билан кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдқиланди.
Концепцияда, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.