19 октябрь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга 64 ёшли Саламатхон Т. унинг хонасидан пул ва тилла тақинчоқлар йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давомида аниқланишича, аёлнинг 21 ёшли набираси Азизахон А. унинг хонасига кириб 10.000.000 сўм ва 4.000.000 сўмлик тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда.