• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 ноября 2020

Юнусободдаги ЙТҲда 16 ёшли фуқаро вафот этди

ЙТҲга Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимагани сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

1123
0
ИИВ ЙҲХББ

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 5 ноябрь куни соат 21.00 да Юнусобод тумани ҳудудидаги Боғишамол ва Ч. Айтматов кўчалари кесишмасида Nexia-3 (давлат рақами 01 W 388 GB) русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 16 ёшли А. Б. 20 ёшли Абдулфозил А. ишончнома асосида бошқариб борган Spark (давлат рақами 01 Y 739 UA) русумли автомобилга тўқнашган. 

ЙТҲнинг тахминий сабаби: Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган.

Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида етган бадан шикастлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

ЙТҲ тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этади.

1123
0