Поиск
RUUZ

Общество

Эртага Тошкентдаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун маълум муддат ёпилади — харита

Кўчалар дуатлон бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши муносабати билан ёпилаётгани маълум қилинди.

985views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, дуатлон бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши муносабати билан 8 ноябрь куни соат 07:00 дан 13:00 гача қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпиқ бўлади:
– Қоратош кўчаси —Самарқанд Дарвоза (Samarqand Darvoza СКМ) кўчасидан Халқлар Дўстлиги майдони йўналишида;
– Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Олмазор («Ўзбекистон» метро бекати) кўчасидан Халқлар Дўстлиги майдони йўналишида;
– Бобур кўчаси — Ўрикзор (Ўзбек тили ва адабиёти университети, «Ракат» маҳалласидан чиқиш) кўчасидан;
– Спорт тадбирлари ўтказиладиган бутун йўналиш. Ўз ичига Ислом Каримов, Фурқат, Сеул, Бунёдкор кўчаларининг қисмларини олади (Сеул кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қўшимча йўл).
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
985views0replies
0

Комментарии