• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 ноября 2020

ОТМга киришдаги тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади

Тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади.

882
0
ЎзА

2021 йил 1 январдан давлат ОТМга кириш учун тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилиб, тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори имзоланди.  

Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

Шунингдек,

–  2021 йил 1 августга қадар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш чоралари кўрилади. 

–  Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида юридик шахс мақомисиз Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.

–  2021/2022 ўқув йилида психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади. 

882
0