• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 ноября 2020

Ўзбекистонликларни хорижга ишга жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

8 нафар фуқарони Жанубий Корея ва Швецияга юбориш учун 36,6 минг доллар сўраган фирибгарлар ушланди.

1103
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқароларни хориж давлатларига ишга юборишда ёрдам беришларини айтиб, улардан 36 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган шахслар қўлга олинган.

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, фуқаро А.Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 8 нафар фуқарони Жанубий Корея ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига улардан 36,6 минг АҚШ доллари сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича А.Ж. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1103
0